НАПОЛЕОН I

НАПОЛЕОН I, Наполеон Бонапарт (1769.15.8, Аяччо ш., Корсика о. — 1821.5.5, Муқаддас Елена о.) — француз давлат арбоби ва саркардаси, Франция Республикасининг биринчи консули (1799—1804), Франция императори (1804—14 ва 1815). 10 ёшида Франциянинг Отен коллежига кирган, сўнг ўша 1779 й. да Бриенн ҳарбий ўқув юртига кўчирилган. 1784 й. мазкур ўқув юртини муваффақиятли тамомлаб, Париж ҳарбий мактабига (1784—85) ўтган. 1785 й. подпоручик унвонида армия хизматини бошлаган. Махсус, умумий илмий, фалсафий, сиёсий, бади-ий адабиётни ўқиб ўрганган. Илғор француз маърифатпарварлари руҳида тарбияланган H. I 1789 й. Буюк француз инқилобини илиқ кутиб олган. 1792 й. Якобинчилар клубига аъзо бўлган. У Париж ш. гарнизони қўмондони ва 1796 й. да Италияда ҳаракат қилаётган француз армиясининг бош қўмондони этиб тайинланган. Италия компаниясида H. I ўзини буюк саркарда эканлигини на-моён қилган. Ғолиб сифатида Парижга кириб келган H. I Мисрга харбий юриш қилиш ҳақидаги қарорини Директориядан ўтказган. Лекин, ўз хоҳиши билан у Мисрни ташлаб, 1799 й. окт. да Парижга қайтиб келган ва 9—10 нояб. да давлат тўнтариши ўтказиб, консуллкк режимини жорий этган ва амалда бутун ҳокимиятни ўз қўлига олган. У инқилоб қўлга киритган демократик ютуқларни бекорга чиқарган. Аммо, иқтисодий соҳада инқилоб самараларини, шу жумладан, мулкни қайта тақсимлаш тадбирини ҳимоя қилган, саноат ва савдонинг ривожланишига катта эътибор берган. 1800 й. француз банкига асос солган.

1802 й. H. I ўзини умрбод консул этиб тайинланишига эришган. 1804 й. да эса император деб эълон қилинган. Янги буржуа монархиясини мустаҳкамлаш мақсадида Наполеон I 1-хотини Жозефина билан никоҳни бузган ва 1810 й. Австрия императори Франц I нинг қизи Мария Луизага уйланган. Буюк давлатлар иттифоқига қарши олиб борган зафарли урушлари, Маренго (1800), Аустерлиц (1805), Иена (1806)даги ажойиб галабалари, империя ҳудудини тез суръатда кенгайиши, H. I ни амалда бутун Ғарбда (Англиядан ташқари) ва Марказий Европада хукмдорга айланиши унинг шон-шуҳратини янада оширган. 1812 й. да Россияга қарши юришидаги мағлубиятидан сўнг H. I ўзини ўнглай олмади, унинг «буюк армияси» тор-мор қилинди, Европада H. I зул-мига қарши халқ-озодлик ҳаракатлари кўтарилди. H. I га қарши иттифоқчиларнинг ҳарбий уюшмалари вужудга келди. Сўнгги урушларда H. I нинг мағлубиятга учраши, иттифоқчи қўшинларнинг Парижга кириб келиши (1814 й. 31 март), уни тахтдан воз кечишга мажбур қилди (1814 й. 31 март). Ғолиб ит-тифоқчилар H. I нинг император унвонини сақлаб қолиб, Эльба о. ни унинг ихтиёрига бердилар.

H. I нинг Францияга қайтадан кириб келиши (1815 й. 1 март) ва «юз кун» деб аталмиш даврда (1815 й. 20 март — 22 июнь) уни 2-маротаба тахтни бошқариши мамлакатда Наполеон Iни қўллабқувватлайдиган ижтимоий кучлар ҳали ҳам мавжудлигидан дарак берарди. Аммо Ватерлоо жангида у иттифокчилар армияси томонидан тор-мор қилинди ва 1815 й. 22 июнда батамом тахтдан воз кечди. Муқаддас Елена о. га сургун қилинган H. I 6 йилдан сўнг инглизлар асирлигида вафот этган. 1840 й. унинг хоки Парижга Ногиронлар уйига кучириб келтирилган.

H. I хдрбий қўшинларни касбий (профессионал) армияга айлантирди. Европада энг илғор ҳисобланган француз қуролли кучларини яратиш, уларни ҳарбий санъатга ўргатишга, стратегия ва тактикани такомиллаштиришга замин яратди. У душманни тор-мор этишнинг асосий йўли унга қарши қатъий жанг қилишдан иборат деб ҳисобларди. H. I стратегик ташаббуснинг роли ва аҳамиятига алоҳида урғу берган.

H. I нинг саркардалик маҳорати жаҳон ҳарбий санъатига чуқур таъсир кўрсатган.

Ad.: Манфред А. 3., Наполеон Бонапарт, М., 1971; Тарле Е., Нашествие Наполеона на Россию. 1812 год, М., 1938; Тарле Е. В., Наполеон, М., 1957; Левицкий Наполеон I, Полководческое искусство Наполеона, М, 1938.

Темур Ғиёсов.