НАҚАРОТ

НАҚАРОТ — қўшиқнутг ҳар баидидан сўнг мунтазам равишда такрорланиб турувчи қисми. Нақаротнинг шеърий матни, одатда, тўртлик ёки байтдан ташкил топиб, тугал бадиий образни ифодалайди. Нақарот мусиқа асарининг иккинчи куй даврияси, ихчам ва содда шаклли намуналарда эса куйнинг иккинчи жумласи сифатида гавдаланади. Қўшиқва мадқияларда Нақарот бошқа қисмлардан мусиқий вазн, услуб ва ижро суръати билан фарқланиши мумкин. Хоржамоаларига мўлжаллаб яратилган қўшиқларда Нақарот қисми, одатда, ялпи хор томонидан ижро этилади. Айрим халқ қўшиқ ва яллаларида Нақарот асосий куйни бутунлигича такрорлайди ва бандлардан такрорий шеър матни туфайли ажратилади. Кўшиқ, ашула, сувора, мақомларнинг шўьба ва тароналарида, шунингдек, ўзбек бастакорлик ижодиётига мансуб асарларда Нақаротнинг ҳар хил вокал ва чолғу йўллари мавжуд (Мас, Бозгўй).

Prev Article

НАЪМАТАК

Next Article

НАҚШ