НАҚЛ

НАҚЛ (араб.) — а) халқ томонидан тўқилган ва авлоддан авлодга ўтиб келаётган оғзаки қикоя, ривоят, қисса; б) ҳикоя қилиш, баён қилиш; в) мақол маъносида. Мас, Яхшилик қил, дарёга ташла; балиқ билур, балиқ билмаса, холиқбилур. «Нақл» сўзидан келиб чиққан ноқил, нақлчи шакллари ҳикоя қилувчи шахс маъносини англатади.