НАҚҚОШЛИК

НАҚҚОШЛИК, нақшкорлик — амалий санъатнинг қад. соҳаси; нақш яратиш касби. Наққош уста қоғозга ёки матога нақш мужассамотини ёки нақш тақсимини чизиб олади (айниқса, гириҳ ва ислимий каби мураккаб нақшларда), ахта, андоза тайёрлайди. Амалий санъат усталари 2 хил усулда безак яратадилар: наққошлар тайёрлаган ахта, андоза ёрдамида ҳамда нақш (гул) тўғридан-тўғри безаш жараёни-даусталар тасаввурининг маҳсули си-фатида яратилади. Наққошликда нақш, безакни малакали наққош усталар чизиб берадилар, бундай нақшларни меъморлик, гиламчилик, каштадўзлик, кандакорлик ва б. даги нақш мужассамотларида бирдай учратиш мумкин. Нақш яратиш устадан дид, маҳоратдан ташқари қунт, узоқ машқ-малака талаб қилади. Наққошлар ўтмишда халқ усталарининг энг билим-дон, истеъдодли қисмини ташкил этган, улар устодларда таълим олган, турли фанлар (адабиёт, мусиқа, тарих, кимё, математика)ни яхши билган.

Ўрта Осиё ҳудудидаги меъморий ёд-горликлар, археологик қазилмалар Наққошликнинг бу ерда қадимдан ривожланганлигини кўрсатади. Амалий безак санъати турлари (кулоллик, мискарлик, заргарлик, гиламчилик, каштадўзлик, кандакорлик ва б.) ҳамда меъморликнинг тараққиёти Наққошликнинг ҳам ривожини тақозо этди. Қўйқирилганқалъа, Тупроққалъа, Кўҳна Урганч, қад. Тер-миз, Айритом, Болаликтепа, Варахша, Афросиёб ва б. жойлардан топилган турли хил услубдаги нақш намуналарининг жозибадорлиги аждодларнинг юксак маданиятидан дарак беради. Наққошлик, айниқса, ўрта асрларда (9—12, 14—15, 18—19-а. лар) да кенг тарқалди. Кито-бат санъатиаа қўлёзмаларни мўъжаз асарлар билан безашда Наққошлик, мусаввирлик асосий ўрин тутади; меъморликда на-қшларни қўллаш, айниқса, тараққий этиб, ўз қонунқоидалари ҳамда услублари, ўзига хос ранглар уйғунлигига ва мустақил мужассамотларига эга бўлган.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги меъморий ёдгорликлар, идиш, буюм, меҳнат қуролларидаги нақшларда умумийлик кўзга ташлансада, Бухоро, Хива, Фарғона, Тошкент ва б. жойларда шу ерларнинг ўзига хос нақш услублари вужудга келган. Наққошлик авлоддан-авлодга ўтган, шогирдлар устозларидан ўрганган нақш намуналарини истеъдодлари даражасида бойитиб борганлар, Наққошликни ривожлантирганлар. Ўзбекистон ҳудуди (турли минтақалари)да ўзига хос бўлган Наққошлик мактаблари шаклланган. Шунга кўра, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Фарғона водийси, Тошкент Наққошлики айрим ўзига хос хусусиятлари билан бир-биридан фарқланади. 20-а. ўрталаридан Наққошлик безак мужассамотларига тасвирлар (меъморий оби-далар, кишилар портретлари ва б.) ҳам киритила бошланди. Жумладан, кандакори буюмлар безагида меъморий оби-далар, чинни буюмлар безагида эса атоқли кишиларнинг портретлари ва б. ўз ифодасини топди.

20-а. 90-й. ларидан Наққошлик усталари ижодий марказ ва уюшмаларга бирлашган ҳолда ижод қилмоқда. «Усто» «Мусаввир», «Ҳунарманд» усталари ижоди диққатга сазовор. Наққошлик кенг тараққий этган бўлиб, усталар янги қурилаётган иншоотларда ҳамда маданий ёдгорликларнинг таъмирида фаол иштирок этмоқда. Бевосита уларнинг иштирокида «Оқсарой» қароргоҳи, Олий Мажлис биноси, Темурийлар тарихи давлат музейи, «Туркистон» концерт зали, Ўзбекистон консерваторияси бинолари безалган. Уста наққошлардан М. Тўраев, А. Илҳомов, С Маҳмудов, Қ. Шоисломов, Ҳ. Нуралиев, С. Шукуров ва б. Н. ривожига катта ҳисса қўшдилар. Наққошлик буюмлари билан усталар хориж кўргазмаларида қам фаол қатнашади.

Малакали наққош усталар қадимдан уста-шогирд усулида тайёрланган. Ҳоз. кунда ҳам шу усулда наққош усталар тайёрлаш сақланган, шунингдек, махсус билим юртлари, коллежларда, ба-диий марказларда Наққошлик бўйича ҳам мута-хассислар тайёрланади.

Пўлат Зоҳидов.

Loading...