НАҚР

НАҚР, нақра (араб. — зарб, тақиллатиш) — ўтмиш мусиқа рисолаларида қўлланилган усул зарблари бирлиги. Ритм ўлчовлари араб алифбосидаги Т ва Н ҳарфлари воситасида ифодаланган. Мас, тан (икки Нақрдан тузилган узун бўғин), танан [бир қисқа (та) ва бир узун (нан) бўғин] ва қ. к. Сафиуддин ал-Урмавий, Маҳмуд аш-Шерозий, Абдурақмон Жомий, Зайнулобиддин алҲусайний рисолаларида Нақрлар масаласига хам махсус тўхтаб ўтилган.

Loading...