НАРГИС

НАРГИС, нарцисс (Narcissus L.) — чучмомадошлар оиласига мансуб ўтлар туркуми. Пиёзбоши куп йиллик. Барги наштарсимон. Гули, одатда, сариқ ёки оқ, якка ёки гулбанд учида бир нечтадан жойлашган. Гулкўрғони цилиндрсимон найли, қўнғироқсимон ёки ко-сачасимон тожли. Меваси этли кўсакча. Кўпинча, Ўрта денгиз р-нларида уса-диган 30 га яқин (бошқа маълумотга кўра 60 тача) тури бор. Ўзбекистонда 2 та тури учрайди: N. pseudonarcissus L. — сохта ёки сариқ Наргис, гулқўрғон барглари оқ. Бачки (сохта) тожи сариқ, чин тожбаргларига нисбатан анча қисқа. N. poeticus L. — нафис ёки оқ Н. Ҳар иккала тури кўп йиллик, пиёзли, манзарали усимлик ҳисобланиб, апр. ойида гуллайди. Баъзи турларининг гулларида хушбўй эфир мойи, пиёзбошида алкалоидлар мавжуд.

Loading...