НАРИМ ТИЗМАСИ

НАРИМ ТИЗМАСИ — Олтойнинг жан. даги тоғ тизмаси (Қозоғистоннинг Шарқий Козоғистон вилояти). Уз. 120 км. Энг баланд жойи 2533 м. Палеозой кумтошлари, конгломерат, сланец, туфлардан таркиб топган бўлиб, уларни гранит интрузиялари ёриб чиккан-Тик шим. ён бағрида 1300 м баландликкача қайин, ундан юқорида тилоғоч, дарё водийлари бўйлаб корақарағай-оккарағай-кедр ўрмонлари ўсади. Жан. ён бағир бетагачалов ва ўтлоқ даштлар, буталар билан копланган. 1800 м дан юқорида сийрак субальп ўрмонлари, альп ўтлоклари учрайди.

Prev Article

НАРЗИҚУЛОВ

Next Article

НАРКОБИЗНЕС