НАРИМОНОВ Ҳамидулла (1910.1.1 – Тошкент — 1982.6.4) — Ўзбекистон халқ артисти (1967). Москва ўзбек драма сту-диясини тугатган (1930). Бухоро театрида, 1933 й. дан Ҳамза театрида ишлаган. Наримонов ижодига нуроний, табаррук, халқ ҳурматини козонган кишилар образи якин булиб, актёр уларни ёркин, ҳа-ётий ва ишонарли яратишга интилган. Асосий роллари: театрда — ижро этган Яичница (Н. Гоголь, «Уйланиш»), Мадаминбек, Нурбобо (И. Султан, «Бургутнинг парвози», «Номаълум киши»), Холмат (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Хотам, Чўли бобо (Уйғун, «Қотил», «Ибн Сино»), Шокир (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Шайхулислом (М. Шайхзода, «Мирзо Улуғбек»); кинода — Ҳасанали («Утган кунлар»), Ёкуб ота («Узгалар ташвишида») ва б.