НАРКОТИК ЎСИМЛИКЛАР

НАРКОТИК ЎСИМЛИКЛАР — таркибида одамнинг марказий нерв системасига таъсир кўрсатадиган ҳар хил синфга кирувчи органик моддалар (алкалоид, эфир мойи, органик кислоталар, гликозидлар, сапонин ва б.) мавжуд ўсимликлар. Кўпчилик Наркотик ўсимликлардан олинадиган моддалар тиббиёт ва вете-ринарияда даволаш ва оғриқсизлантиришда ишлатилади. Таъсир қилувчи моддалари, асосан, алкалоидлар. Кўпчилик Наркотик ўсимликлар заҳарли ва улардан олинадиган препаратларнинг кўп кабул қилиниши гиёҳвандликка олиб келади. Наркотик ўсимликларнинг кўпчилиги юксак ўсимликларга киради. Кўп турлари Жан. Америка тропикларида, Шим. Америка ва Марказий Осиёда учрайди. Уларнинг айримлари доривор экинлар сифатида экиб ўстирилади (афюнли кўкнор, ҳинд нашаси, махорка, тамаки, хин дарахти, кока бутаси), айримлари заҳарли ўсимликлар бўлиб, ёввойи ҳолда ўсади (бангидевона, афсонак, марал-қулоқ, шувоқнинг баъзи турлари). Яна қ. Гиёҳвандлик воситалари.

Холима Отабоева.

Loading...