НАРПАЙ КАНАЛИ — Зарафшон водийсидаги қад. ва йирик каналлардан бири. Қорадарё (Зарафшон тармоғи)дан тўғонсиз сув олади. Сув ўтказиш имконияти 70 м3/с. Суғориш майд. 42,2 минг га; Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 18,6 минг га, Пахтачи тума-нида 17,9 минг га, Каттақўрғон туманида 4 минг га, ундан қуйироқда 1,7 минг га ерларни сугоради. Канал трассаси дарёга параллел ҳолда Зарафшон тизмасининг ғарбий тармоклари этаклари бўйлаб ўтган. 370 шохобчаси бор. 1929 й. гача унинг уз. 30 км, сув ўтка-зиш имконияти 8—10 м3/с бўлган. 1929—32 й. лардаги реконструкцияда узайтирилди, сув ўтказиш имконияти 48 м3/с етказилди. Ортиқча сувни ташлаб юборадиган 4 шохобча қурилди. 1950 й. да Нарпай канали Каттақўрғон сув омборига уланди. Қайта реконструкция қилингандан кейин сув ўтказиш имконияти 70 м3/с га етди.