НАРВА

НАРВА — Эстониядаги шаҳар. Нарва дарёсининг чап соҳилида, унинг Фин қўлтиғига қуйилиш жойидан 14 км узоқликда. Т. й. станцияси. Аҳолиси 83 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Шаҳар саноатининг асосий тармоклари — энергетика, тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш. Н. яқинида маҳаллий сланецда ишлайдиган Болтиқ бўйи ГРЭС, Эстония ГРЭС ишлаб турибди. ГЭС бор. Йирик ип газлама корхонаси — Кренгольм мануфак-тураси, ёғочсозлик, машинасозлик, металлсозлик, озиқ-овқат ва б. саноат корхоналари фаолият кўрсатади. Нарва кўприк орқали Ивангород (Ленинград вилояти) б-н боғланган. Политехникум, тарих музейи мавжуд. Шаҳар илк бор 1171 й. ги Новгород солномасида Ругодив номи б-н тилга олинган. Дания, Швеция Ливон ордени тасарруфида бўлган. 1704 й. да рус қўшинлари томонидан ишғол қилинди. 1919 й. дан Н. Эстония таркибида. Шаҳарда тарихий меъморий ёдгорликлардан: қаср (13—15-а. лар), шаҳар истеҳкомлари (14-а.), ратуша (17-а.) сақланган.

Loading...