НАРВАЛ

НАРВАЛ (Monodon monoceros) — дельфинлар оиласига мансуб денгиз сут эмизувчиси. Шу уруғнинг ягона тури. Уз. 6,1 м, вазни 1 — 1,5 т гача. Боши юмалоқ. Терисининг ранги оқиш, қрра доғлари бор. Эркаклари, баъзан урғочиларининг юқори жағи чап томонида 3 м гача узунликда битта тиши ривожланади (шунинг учун баъзан «бир шох-ли» деб аталади). Бу тиши ёрдамида зарур бўлганида музни тешиши мумкин. Тишлари бўлмайди. Арктикада яшайди. Баъзан Янги Ер, Франц-Иосиф ери ва Чукот денгизида ҳам учрайди. Бошоёкли моллюскалар ва баликлар билан озикланади. Россия Қизил китобига киритилган.

Loading...