НАСАВИЙ

НАСАВИЙ, Шиҳобиддин Муҳаммад аннасавий (? —1249) — тарихчи, Ашхобод яқинидаги Хуран-диз қалъаси ҳокими (1219—21). Н 1220—24 й. ларда мўғуллар истилосига қарши кураш олиб борган. 1224 й. дан Жалолиддин Мангубердиннт шахсий котиби бўлган, унинг ҳарбий юришларида катнашган. 1241 й. араб тилида «Сийрат ас-султон Жалолиддин Мангуберди» («Султон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти тафсилоти») номли асар муаллифи. Асарда Мовароуннахрни босиб олиниши билан боғлиқ во-қеалар баён этилган. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг ижтимоийсиёсий аҳволи тўғрисида қимматли маълумотлар бор. Асар 13-а. охирларида форс тилига таржима қилиниб, Теҳронда, унинг арабча нусхаси Париж, Қоҳирада, русча таржимаси Бокуда ва ўзбек тилида Тошкентда (1999) нашр этилган.

Ас: Шаҳобиддин Муҳаммад аннасавий, Султон Жалолиддин Мангубер-ди ҳаёти тафсилоти, Т., 1999.

Loading...