НАСИМИЙ (тахаллуси; асл исми — Али, лақаби — Имодиддин) (1370, Шемаҳи —1471, Ҳалаб) — озарбайжон мумтоз шоири. Форс, араб тиллари ва адабиётини чуқур ўрганган. Мантиқ, риёзиёт, табиат ва астрономия фанларини ўзлаштирган. Мансур Ҳалложга кучли эътиқод қўйган, ўзини унинг шогирди ҳисоблаганидан илк шеърларини Ҳусайний тахаллуси билан ёзган. 14-а. да Озарбайжонда тасаввуфдан ўсиб чиққан ҳуруфийлар оқими кенг ёйилиб, унда инсон омили муҳим ўрин тутади: инсон, унинг эрки улуғланади; инсонга илоҳий қувватнинг зуҳури ва тажассуми сифатида қаралади. Ҳуруфийлар тариқатининг асосчиси, шоир ва мутафаккир Фазлуллоҳ Наимий 1394 й. Ширвонга келади ва Насимий билан учрашади. Унинг ҳуруфийлик қарашлари ёш шоирга кучли таъсир қилади ва уни қабул этиб, Фазлуллоҳни ўзига муршид билади. Наимийга ҳамоҳанг Насимий тахаллусини олади. Илғор фикрли кишилар таъқиб остига олиниб, Наимий Мироншоҳ томонидан қатл қилингач, ҳам ўзини қутқариш, ҳам ҳуруфийлик ғояларини кенг ёйиш мақ-садида Н. Озарбайжондан чиқиб кетади. У Бағдод, Онадўли, Токат, Бурса ва б. жойларда яшайди, ниҳоят Ҳалабда қарор топади. Миср султони Муайяддин Насимийни даҳрийликда айблаб, тириклайин терисини шилдиради.
Насимий илк бор озарбайжон тилвда ижод қилгани, озарбайжон адабий тилини халқ жонли сўзлашув тилига яқинлаштиргани б-н озарбайжон адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. У, Ҳасан ўғли ва Қози Бурҳониддиндан кейин, озарбайжон тилида яратилган шеъриятнинг устодларидандир. Насимий форс тилида ҳам асарлар ёзган, унинг форсий ижоди Эронда алоҳида тўплам ҳолида нашр этилган.
Насимий ўзининг исёнкор ва ҳассос шеърлари билан дунёнинг кўпгина мамлакатларида машҳур. Ўз фикр-ўйлари, туйғукечинмаларини халқона содда услубда баён қилган. Насимий шеърлари бир қарашда оддий, содда бўлиб кўринсада, лекин мазмунан чуқур ва бадиий юксак. У кўпроқ диний-тасаввуфий мавзуларни қаламга олиб, ўзи мансуб ҳуруфийлик ғояларини улуғлаган. Насимий озарбайжон адабиёти тарихида мардлик, жасорат, қақрамонлик тимсоли сифатида шуҳрат қозонган. Лутфий, Алишер Наво-ий, Машраб ва б. ўзбек шоирлари унинг шахси ва ижодига эҳтиром б-н қарашган. «Насойим ул-муҳаббат»д,а у туркий машойихлар қаторида зикр этилади. Қўлёзмалари Туркия, Ироқ, Сурия, Миср, Эронда ҳамда Париж, Лондон, Кембриж, Оксфорд, Санкт-Петербург, Боку, Тошкент ва б. шаҳарлардаги кутубхоналарда сакданади. Девони нашр қилинган (1844, 1881, 1929).
Ас: Асарлар, Т., 1977.
Ад.:Ариф М., История азербайджанской литературы, Баку, 1971; Орасли Ҳ., Имодидцин Насимий (ҳаёти ва ижоди), Т., 1973.
Эргаш Очилов.