НАСЛ (араб.) —1) бир популяцияга мансуб индивидларнинг бевосита авлоди;
2) маълум белги-хусусиятларга эга, бир турга мансуб ўсимликлар ва бир зотга мансуб ҳайвонлар гуруҳи. Физиологик, биологик вояга етган ҳайвонот ёки ўсимлик оламидаги индивидлар ўзидан Насл қолдиради. Насл авлод давомчиси ҳисобланади. (қ. Наслчилик).