НАСЛЧИЛИК

НАСЛЧИЛИК — қ. х. ҳайвонлари зотларини такомиллаштиришга қаратилган ташкилий-зоотехник тадбирлар мажмуи. Инсоният ҳайвонларни хона-килаштирган даврлардан бери давом этиб келади. Наслчиликнинг асосий вазифаси мавжуд қ. х. ҳайвонлари, паррандалари, асалари, баликлар ва ипак қурти зотларини муттасил такомиллаштириш, маҳсулдорлигини ошириш, наслдорлик сифатларини яхшилаш, янги типлар, зот гуруҳлари, линиялари, оилалари, зотлари, кросслари, партеноклонларини яратишдан иборат.

Наслчилик ишлари Наслчилик заводлари, Наслчилик хўжаликлари, Наслчилик фермалари ва оддий хўжаликларда олиб борилади. Наслчилик ишида қўлла-ниладиган асосий усул урчитиш учун энг яхши эркак ва урғочи ҳайвонларни танлаш ва уларни саралаш (жуфтлаш)дир. Ўзбекистонда «Наслэлита» ил-мий-и. ч. бирлашмаси қорамол, ноқоракўл қўйлар, йилқи, эчки, асалари; Қоракўлчилик ва чўл экологияси ин-ти ва «Ўзбек қоракўли» компанияси қоракўл қўйлари ва туя (бир ўркачли ёки икки ўркачли)лар; «Ўзбалиқ» кор-порацияси ва Аквакультура и. т. ин-ти балиқ зотининг зоғора балиқ, ўтхўр баликларнинг зотлари бўлган карп, дўнг пешона, оқ амур; «Ўзбек ипаги» уюш-маси ва Ипакчилик и. т. институти 20 тадан зиёд ипак қурти зотлари, Ўзбекистон паррандачилик илмий маркази парранда зотларини такомиллаштириш бўйича илмий тажрибалар ҳамда Наслчилик ишларини олиб боради. «Наслхизмат» республика наслчилик уюшмаси Наслчилик ишлари бўйича барча хизматларни мувофиқлаштиради. Давлат наслчилик корхонаси хўжаликлардаги қорамол зотларини такомиллаштиришда қатнаша-ди ва уларни энг яхши маҳсулдор бу-қалар авлодларининг сифат бўйича ба-ҳоланган уруғлари билан таъминлайди.

Республикада Наслчилик ишларига Қишлоқ ва сув хўжлиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Республикаси Н. ишларига оид ҳар қандай муносабатлар 1995 й. 21 дек. да қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Наслчилик тўғрисида» қонуни билан тартибга солинади.

Изатулла Эшматов.

Loading...