НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ

НАСЛЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ — чорва ҳайвонлари ва паррандаларнинг маълум бир зотига мансуб молларни урчитиш билан шуғулланадиган хўжалик. Н. х. етакчи наслчилик з-ди билан ҳамкорликда ягона селекцион дастур асосида маълум бир зотдаги молларни етишти-риб кўпайтиради, уларнинг тип ва ти-зимларини такомиллаштиради. Наслчилик ишини олиб боришнинг асосий усули наслчилик з-дларидаги каби соф зотли урчитиш бўлиб, зотдаги тизим ва оилаларни такомиллаштириб, подада дурагай моллар бўлса, уларни қон сингдириш усули билан чатиштиради. Наслчилик з-дларидан ва чет давлатлардан келтирилган наелли молларни кўпайтириб, ўз репродуктив молларини маълум йўналишда зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилади.

Шунингдек, ўз подасини тўлдиришдан ташқари оддий наслчилик фермалари-га, наслчилик репродукторларига ва деҳқон (фермер) хўжаликларига наслли моллар етказиб беради. Хўжаликда моллар ва паррандалар ҳар йили бо-нитировкадан ўтказилади, наслдор ҳайвонларни давлат китобига ёзишга керакли ҳужжатларни расмийлаштиради.

Наслчилик хўжалиги белгиланган тартибда қар беш йилда бир марта Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси томонидан давлат аттестациясидан ўтказилади. Наслчилик хўжалигининг фаолиятига баҳо беришда хўжаликда олиб борилаётган наслчилик ишларининг аҳво-лига, чорва моллари бош сонига, маҳ-сулдорлигига ҳамда уларнинг соғлом-лигига алоҳида аҳамият берилади.

Ўзбекистонда Наслчилик хўжалигининг бир неча то-ифадаги тармоклари ташкил этилган. Улар наслчилик з-длари, Наслчилик хўжалиги лари ва наслчилик фермаларидир. 2003 й. да Наслчилик хўжалиги тоифасида жами 357 та хўжалик ишлади. Барча тоифадаги Наслчилик хўжалиги ларининг 44 тасини наслчилик з-длари, 66 тасини Наслчилик хўжалигилари ва 247 тасини наслчилик фермалари ташкил этди. Қорамолчиликда 16 з-д, 24 хўжалик ва 212 наслчилик фермаси, қоракўлчиликда 18 з-д, 13 хўжалик ва 3 ферма, думбали қўйчиликда 2 з-д, 3 хўжалик ва 14 ферма, эчкичиликда 1 та з-д, 2 та хўжалик ва 4 та ферма, йилқичиликда 3 та з-д, 1 та хўжалик ва 11 та ферма, туячиликда 2 та ферма, паррандачиликда 1 та з-д, 1 та I-тартибли ва 1 та И-тартибли репродуктор хўжалиги, балиқчиликда 1 та з-д, чўчқачиликда 2 та хўжалик, асал-аричиликда 2 та хўжалик, 2 та ферма ва тут ипак қурти бўйича 3 та наслчилик ст-яси ва 15 та наслчилик з-ди мавжуд (2003) (яна қ. Давлат наслчилик заводи).

Изатулла Эшматов.

Loading...