НАСР

НАСР (араб. — кўмак, зафар) , проза — адабий тур; вазн ва кофия сингари шеъриятга хос унсурларга эга бўлмаган ёзма нутқ маҳсули. Европа халқлари адабиётида бўлганидек, Шарқ халқлари адабиётида ҳам Наср ёзма нутқ шакли сифатида шеъриятга нисбатан кеч-рок пайдо бўлган. 5—8-а. ларга оид Урхун-Енисей ёдгорликларини туркий халқлар адабиётидаги Насрнинг энг кад. намуналари, деб ҳисоблаш мумкин. Шеъриятнинг ривожланиши «Қутадғу билиг» (Юсуф Хос Ҳожиб) ва «Ҳибат ул-ҳақойиқ» (Аҳмад Югнакий) каби достонларнинг яратилиши билан бирга 10—12-а. ларда Абдулмуайяд ва Абуали Балхийларнинг «Шоҳнома», Абдулмуайд Балхийнинг «Гершаспнома», Ҳомидиддин Балхийнинг «Макрмати Ҳомидий», Саидаддин Муҳаммад Ав-фий Бухорийнинг «Жавоме ул-ҳикоёт ва лавомеъ ур-ривоёт» («Ҳикоялар тўплами ва ривоятлар ёлқини») сингари насрий асарлари вужудга келди. 14а. бошларида Рабғузийнинг «Қисаси Рабғузий», Навоийнинг «Маҳбуб улқулуб» сингари насрий асарлари, айниқса, «Бобурнома»нинг яратилиши билан ўзбек адабиётида миллий Насрнинг асосий қирралари нурланиб кетди. Аммо шунга қарамай, ҳоз. тушунчадаги Насрнинг тараққиёти бевосита 20-а. билан — замонавий адабиётнинг шаклла-ниш ва ривожланиш даври билан боғлиқ. Худди шу даврда том маънодаги ўзбек бадиий Насри яратилди ва у адабий тур сифатида ўз шохобчаларига эга бўлди. 20-а. бошларида вақтли матбуотнинг пайдо бўлиши, газ. ва жур. саҳифаларида Чўлпоннинг «Қурбони жаҳолат», «Дўхтир Муҳаммадёр», Қодирийнинг «Жувонбоз», «Улоқда» сингари ҳикояларининг яратилиши, Ҳамзанинг «Янги саодат», С. Айнийнинг «Бухоро жаллодлари», «Одина» қиссалари, Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романининг эълон қилиниши билан замонавий реалистик ўзбек Насри узил-кесил шаклланди. Бу Н. мумтоз ўзбек адабиётидаги Насрдан даставвал ижобий ва салбий қаҳрамонлар образи, сюжет ва компо-зицияси, бадиий конфликтга эгалиги, ҳаётий ёки афсонавий-фантастик во-қеаларни муайян бадиий тил ва услубда тасвирлаб берганлиги ҳамда бадиий қонуниятларга тўла риоя этиб ёзилган-лиги билан фарқланади.

Агар насрий нутқ янги пайдо бўлганида, шеърий нутқ сингари, жимжимадор ва баландпарвоз бўлган бўлса, 20-а. нинг 1-чорагига келиб, ортиқча ҳашамлардан холи бўла бошлади, реалистик тасвирнинг қонун-қоидаларига тобора бўйсуниб борди. Насрга жонли тил хусуси-ятлари, прозаизм (маиший турмуш белгилари), диалектизм (шевачилик) унсурлари кириб келди. Бадиий соддалик, та-биийлик, реал ҳаётга яқинлашиш майли Насрнинг асосий мезонларига айланди. Шу билан бирга ёзувчилар Насрнинг бадиий нутқ кўриниши эканлигини ҳам унут-мадилар. Улар хусусий ижодий услублари ва ёзилаётган асар характеридан келиб чиққан ҳолда зарур ритм (оҳанг)ни танлаб, тасвир воситаларидан самарали фойдаландилар ва фойдаланмоқдалар.

Бадиий адабиёт сўз санъатидир. Сўз Насрда ҳам асосий тасвир материали бўлиб хизмат қилади. Аммо у, шеъриятдаги сўздан фарқли ўлароқ, китобхоннинг диққат-эътиборини ўзига қаратмайди. Аниқроқ айтганда, сўз Насрда характерлар яратувчи, роман ёки ҳикоядаги бадиий оламни ташкил этувчи воқеалар, ҳаракатлар ва б. нинг, яъни асар сюже-тининг бадиий мужассамланишига ёр-дам беради; сўз Насрда тасвир воситасидир. Агар шоир (муаллиф) сўзи устуворлик қилгани ва персонаж сўзи ҳам шоир (муаллиф) сўзи билан уйғун бўлгани учун шеърият монологик ҳодиса ҳисобланса, Наср диалогик ҳодисадир. У ўзига рангба-ранг, ҳатто бир-бирига мувофиқ бўлмаган овозларни «йиғиб» олади. Бадиий Насрда носир (муаллиф), ҳикоянавис ва персонажларнинг овозлари ўзаро мурак-каб алоқага киришиб, сўзга сермаънолик, серйўналишлик хусусиятларини бағишлайди. Наср, шеърият сингари, реал воқеликка ўзгача тус бериб, ўзига хос бадиий оламни яратади.

Наср адабий тур сифатида турли шохобчалардан ташкил топади. Бу шохобчалар жанр деб аталади ва куйидагича таснифланади: очерк, ҳикоя, қисса, роман, эпопея. Бу жанрларнинг ҳар бири, ўз нав-батида, янги-янги кўринишларга бўлинади. Мас, тарихий роман, биофафик роман, психологик роман, саргузашт роман, илмий-фантастик роман ва б.

Наср билан назм ёки шеъриятнинг ўзаро бир-бирига яқин шакллари ҳам мавжуд. Агар лирик проза ёки лирик Наср, шунингдек, насрий шеър Н. нинг шеъриятга хос лирик туйғу ва оҳанглар устуворлик қилган кўринишлари бўлса, сочма, сарбаст шеър ёки эркин шеър шеъриятнинг Насрга хос белгиларига эга шаклларидир. Агар Қодирий, Чўлпон ёки Ойбек романларида лирик ҳарорат ва нафосат ёғдулари жилва бериб тур-са, Абдулла Қахдор, Шукур Холмирза-ев ҳикояларида шафқатсиз реализм ун-сурлари кўзга яққол ташланиб туради. Тоғай Мурод романлари услубида эса ритмик Наср белгилари устувордир. Ҳоз. ўзбек Наср ҳар томонлама бадиий юксакликка эришган ва жаҳон Наср ининг энг яхши тажрибалари ва анъаналари билан бойиган.

Наим Каримов.

Loading...