НАСРУЛЛАХОН

НАСРУЛЛАХОН (1806.1.6 – Бухоро 1860.21.9) — Бухоро амири (1826 — 1860), манғитларлан. Амир Ҳайдарнинг ўғли. Отасининг ҳукмронлиги даврида Қаршида ҳокимлик қилган. Амир Хайдар вафотидан сўнг ҳокимият учун курашларда акалари амир Ҳусайн (1797 — 1826) ва амир Умар (1826й. в. э.)ни орадан кўтариб, Бухоро тахтига ўтиради (1826).

Насруллахон ўз ҳукмронлиги даврида ислом шариати кўрсатмаларига қатъий амал қилган. Насруллахон жасур ва довюрак киши бўлганлиги боис унга «баҳодир», «ботир» унвонлари берилган. Насруллахон давлат ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида уруғ ва қавм бошлиқлари бўлган кўплаб амалдорларни қуйи табақалардан чиққан ёш ва ғайратли кишилар билан алмаштирди. 1837 й. да ҳарбий соҳада ислоҳотлар ўтказиб, ўз қўшинининг жанговар ҳолатини яхшилади. Ҳар бири 800 кишидан иборат 50 та сарбозлар бўлуклари ва 250 кишилик тўпчилар гуруҳи ташкил қилинган. Мунтазам пиёда қўшинининг сони 40000 кишидан ортиқ бўлган.

Насруллахон Хива ва Қўқон хонликларини Бухоро атрофида бирлаштиришга уринган. Мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш учун Қўқон хонлари томонидан тортиб олинган Хўжанд, Ура-тепа, Тошкент, Жиззах ва Зоминни Бухоро амирлигига қайтарди (1840—42). Фарғона водийси уламоларининг тала-би билан Қўқонга юриш қилиб, хонлик ҳудудини эгаллаган (1842). Бироқ у Қўқон хони Муҳаммад Алихотш қатл қилиш билан чекланмасдан, унинг онаси — машҳур шоира Нодирабетмнп ҳам ўлдиртиради. Насруллахон томонидан Қўқонга Иброҳим парвоначи манғитнинг ноиб қилиб қолдирилиши салбий оқибатларга олиб келган. Ноиб маҳал-лий аҳолига зулм ўтказиб, соликларни кўпайтирди. Натижада тез орада Қўқон қўлдан кетади. Н. Марвни ҳам Бухорога бўйсиндиради (1843). Шунингдек, Насруллахон қўшини 20 й. да олиб борган 32 та ҳарбий юришидан сўнг Шахрисабзни узил-кесил эгаллаган (1856). Шаҳрисабз марказий ҳокимиятга бўйсунгач, у сулҳ рамзи сифатида маҳаллий ҳукмдор Искандар Валлома (валинеъма)нинг синглиси Кенагасхонимга уйланди.

Насруллахон ҳукмронлик қилган йиллар Туркистон минтақасида Россия-Англия ман-фаатлари ўзаро тўқнашган давр ҳисобланади.

Насруллахон томонидан ва унинг даврида Бухорода Қози Ҳасанхўжа, Олимжонбой, Эшони Пир, Мирзо Убайд, Модорихон, Исмоилхўжа (1829) Алий Чўбин, Мирзо Абдулғаффор, Тожиддин мадрасалари (1860) қурилди, Халифа Худойдод меъморий мажмуасининг қурилиши якунланди (1855). Бу пайтда тарихчи Муҳаммад Миролим Бухорий «Фатҳномаи султоний» («Султон фатҳномаси») асарини ёзган. Кейинчалик машҳур аллома бўлиб етишган ёш Аҳмад Дониш Н. назарига тушиб, са-ройга хизматга олинган. Н. Бухорода дафн этилган.

Ад.: Трактат Ахмад Дониша «История ман-гытской династии». Душанбе, 1967; Мирза Абдал’азим Сами. Тарихи салатин-и мангитиййа. М., 1962; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1-қисм, Т., 2000.

Loading...