НАССАУ

НАССАУ, Нассо — Багама Ороллари пойтахти, Нью-Провиденс о. нинг шим. сохилида. Иклими тропик иклим; янв. нинг ўртача т-раси 21°, июлники 28°. Йилига ўртача 1150 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 172 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Атлантика океани соҳилидаги порт; четга денгиз булути, сизаль, цитрус мевалар чиқарилади. Аэропор-ти халқаро аҳамиятга эга. Халқаро миқёсдаги молиявий марказ (250 дан ор-тиқ банк муассасалари бор). Иклим курорти. Туризм ривожланган. Ахрлининг катта қисми сайёхларга хизмат кўрсатиш билан банд. Озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари, кема верфи мавжуд. Шаҳарга 1656 й. да асос солинган ва Чарльзтаун деб аталган. 1694 й. да испанлар томонидан вай-рон қилинган. 1696 й. да қайта қурилиб, Нассау деб номланган. Нассау — мамлакатнинг маданий маркази. Кутубхона, музей, коллежлар бор. Меъморий ёдгорликлардан Монтегю ва Финкасл фортлари, собор сақланган.