Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

НАСТАЪЛИҚ

НАСТАЪЛИҚхаттотлик услуби, араб мумтоз хат услубларидан бири. 14-а. да шаклланган, назарий асосчиси Мир Али Табризий. Бу хат насх ва таълщ хат услублари асосида яратилган бўлиб, ҳар-фларнинг 5/6 қисми эгри ва 1/6 қисми тўғри чизиқлар асосида ёзилади. Дастлаб мўътабар қўлёзмаларни, асосан, бадиий адабиёт намуналарини кучирищда ва алоҳида қитъаларни битишда фойдаланилган. Кейинчалик бу ёзув китобат санъатидан насх ва сулс ёзувларини сиқиб чиқаради. Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон ва Ҳиндистонда кенг таркалган. Жаъфар Бойсункурий, Азҳар Табризий, Султонали Машхадий ва унинг шогирдлари Настаълиқда ижод қилган. Айниқса, Мир Али Ҳаравийнннг Настаълиқни Мовароуннаҳрда тарқалишида хизмати катта. Дарвиш Муҳаммад («Фавоид ул-хутут»), Мунис Хоразмий («Саводи таълим»), Муҳаммад Азим («Миръоти таълим») асарларида Настаълиқ хатининг асосларини ўрганиш баён этилган.

Prev Article

НАСТАРИН

Next Article

НАСТИЯ