НАСХ (араб. — бекор қилиш) — Қуръон оятларидан айримларининг қироати ва ёзувини ўзгаришсиз саклаган ҳолда, уларни фақат амалдан колдириш, татбиқ этмаслик. Шу каби оят — «мансух» (бекор қилинувчи), уни бекор қилувчи оят — «носих» деб аталади. Ислом тарихига кўра, Қуръон оятлари яхлит эмас, балки вақт-вақти б-н, зарурат ва эҳтиёжга кўра, 23 й. мобай-нида нозил қилинган. Бу аснода шари-атнинг айрим ҳукмлари оят ва хддислар кўрсатмаси билан янгиланиб турган. Шунинг учун баъзи оятлар мазмуни бир-бирига зид туюлади. Бундай вақтда улардан қайси бири кейин нозил қилинган бўлса, ўшаниси носих, оддин нозил қилингани эса, мансухдир.