НАТРИЙ ГИДРОКСИД

НАТРИЙ ГИДРОКСИД (ўювчи натрий, каустик сода) , NaOH — рангсиз кристалл модда. Суюкланиш т-раси 323°, қайнаш т-раси 1403°, зичлиги 2,02 г/см3. Сувда яхши эрийди, эриш вактида иссиклик ажратиб чиқаради. Гигроскопик. Сувдаги эритмаси кучли ишқор. Сувсиз NaOH 61,8° дан юқорида кристалланади. Ҳаводаги намни тортади, шу сабабдан ёйилиб кетади ва натрий карбонатга айланади. Натрий гидроксид натрий метали ва натрий гидритни эритади.

Ош тузининг сувдаги эритмаси (на-макоб)ни электролиз қилиб ҳосил қилинади. Сунъий ипак, совун ва б. кимёвий моддалар и. ч. да, тўқимачилик ва б. саноат тармокларида ишлатилади. Кўпгина органик бирикмалар, чарм ва қоғозларни емиради. Терига тегса куйдиради.