НАТРИЙ

НАТРИЙ (араб, натрун, юн. nitron — табиий сода; лот. natrium) , Na — Менделеев даврий системасининг 1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Ишкр-рий металл. Тартиб раками 11, ат. м. 22,9898. Битта табиий изотопи 23Na бор. Сунъий радиоактив изотопларидан 23Na ва 24Na муҳим. Натрийнинг табиий бирикмалари — ош тузи NaCl, сода Na2CO3 қадимдан маълум. Металл ҳолидаги Натрийни 1807 й. да инглиз олими Г. Дэви ўювчи натрийни электролизлаб ажратиб олган. Масса жиҳатдан Ер пўстининг 2,64% ини ташкил қилади. Қуёш атмосфераси ва юлдузлараро фазода Натрий борлиги аниқланган. Денгиз сувида 1,5-1016 т Н. бор. Натрий табиатда фақат би-рикма (тузлар) ҳолида учрайди. Улардан энг муҳимлари: натрий хлорид, яъни ош тузи (тош туз, галит) NaCl, натрий сульфат (мирабилит, глаубер тузи) Na2SO410H2O, натрий нитрат (чили селитраси) NaNO3, натрий сульфат (тенардит) Na2SO4, трона (NaHCO3)2, натрий алюминий гексафторид (криолит) 3NaF-AlF3, натрий тетраборат (бура — тинкал) №2В4О710Н2Оваб. Бундан ташқари, Н. Са, Sr, Ba, Mg, A1 ва нодирер элементлари билан биргаликда кўпгина табиий силикатлар таркибига киради. Натрий ўсимликлар (бўйимодарон, денгиз ўти) таркибида ҳам бор. Одам ва ҳайвонлар организмида бирикмалар ҳолида бўлади. Mac, H. ионлари одам қони плазмасида 0,320%, суякда 0,6%, мускул тўқимасида 0,6—1,5% ни ташкил килади. Организмда сарф қилинган Натрий ўрнини тўлдириш учун киши суткасига 4—5 г ош тузи истеъмол қилиши лозим. Натрий конлари ер юзида кенг тарқалган. Ўзбекистонда Сурхон-дарё вилоятида ва Қорақалпоғистонда катта ош тузи конлари бор.

Натрий — кумуш каби оқ, юмшоқ металл; пичоқ билан осон кесилади. Зичлиги 0,968 г/см3 (20° да), суюқланиш т-раси 97,83°, қайнаш т-раси 882,9°. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол. Ҳавода осон оксидланади. Сув билан шиддатли реакцияга киришиб (реакция баъзан портлаш билан боради), натрий гидроксид NaOH ва Н2 ҳосил қилади. Водород, кислород, галогенлар, олтингугурт, углерод ва б. билан реакцияга кириша олади. Натрий суюқ аммиакда яхши эрийди. Кўпгина металлар билан қотишмалар беради.

Натрий ош тузи NaCl ни электролизлаб олинади. Натрий жуда фаол металл бўлгани учун керосинда сақланиши керак. Уни кавшарлаб бекитилган идиш ёки махсус цистернада ташиш мумкин. Натрийни ишлатишда махсус коржома, қўлқоп кийиб, кўзойнак тақиш лозим. Иш жойи ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланиши зарур. Натрий бор жойда ёнғинни сув билан ўчириш мумкин эмас, акс ҳолда портлаш юз беради.

Натрий (ўзи ёки қотишмаси) авиация дви-гателларида, ядро реакторларида, махсус ёриткичларда, металлургияда (қай-тарувчи сифатида ва қотишмалар олишда) ва тетраэтилқўрғошин олишда, бирикмалари тиббиётда касалликларни даволашда, қ. х. да ўғит сифатида ишлатилади.

Натрий бирикмалари. Натрий бикарбонат, ичимлик сода — NaHCO3 рангсиз моноклин панжарали кристалл модда, зичлиги 2,16—2,22 г/см3. Киздирилганда 50° даёқ ўзидан карбонат ангидрид СО2 ни чиқара бошлайди. 100—150° да бутунлай парчала-ниб, натрий карбонат Na2CO3 га айланади. Сувда 20° да 8,8%, 60° да 14,1% эрийди. Натрий карбонатга СО2 таъсир эттириб олинади. Озиқ-овқат саноатида, тиббиётда ва ўт ўчирувчи модда сифатида ишлатилади (қ. Сода).

Натрий бромид, NaBr — бромид кислота (НВг)нинг натрийли тузи. Рангсиз гигроскопик кристалл модда, зичлиги 3,20 г/см3, суюқланиш т-раси 747°, кайнаш т-раси 1390°. Сувда яхши эрийди, 30° дан паст т-рада NaBr-2H2O ҳолида кристалланади. NaOH эритмаси Вг таъсир эттириб олинади. Оптик материал сифатида, тиббиётда ва фо-тографияда ишлатилади.

Натрий йодид, Nal — рангсиз кристалл модда, зичлиги 3,665 г/см3, суюқланиш т-раси 662°, кайнаш т-раси 1307°. Ёруғликда хаводаги кислород билан оксидланиб, эркин йод ажратиб сарғаяди. Сувда 20° да 64,1%, 100° да 75,1% эрийди. Сув билан кристаллогид-ратлар ҳосил қилади: Nal-5H2O, NaI-2H2O. Метил ва этил спиртида, ацетонда эрийди. Fe3lH б-н NaCO3 ўртасидаги алмашиш реакцияси асосида олинади. Тиббиётда йод препарати сифатида қўлланади.

Натрий силикатлар — силикат кислоталарнинг натрийли тузлари, натрий метасиликат (Na2SiO3), натрий ортосиликат (Na4SiO4), натрий пиросиликат (Na6Si07), натрий бисиликат (Na2SiO5), натрий трисиликат (Na2Si3O7). Сувда эриганда қуюқ коллоид эритма ҳосил қилади. Натрий ме-тасиликатнинг 1, 5, 6, 8 ва 9 молекула сувли, натрий пиросиликатнинг 3,5 ва 11 молекула сувли кислоталлогидратлари мавжуд.

Натрий метасиликат шишасимон аморф модда. Зичлиги 2,614 г/см3, суюкланиш т-раси 1089°. Натрий ортосиликатнинг 2 та модификацияси бор, бир турдан иккинчи турга айланиш т-раси 960°; суюкланиш т-раси 1118° (парчаланади). Натрий пиросиликат ўткир қиррали плас-тинкасимон кристалл модда. Зичлиги 2,96 г/см3, суюкланиш т-раси 1115°. Натрий бисиликат ромб панжа-рали кристалл модда. Зичлиги 2,496 г/см3, суюкланиш т-раси 874°. Натрий трисиликат моноклин панжарали кристалл модда. Зичлиги 2,467 г/см3, суюкланиш т-раси 700°. Н. с. тегишли таркибли шишаларни кристаллаш йўли билан олинади. Шиша, алюмосиликат катализаторлар, цеолитлар, шунингдек, суюқ шиша и. ч. да қўлланади.

Натрий тиосульфат (натрий гипосульфит), Na2S2O32H2O — рангсиз, ялтироқ кристалл модда, зичлиги 2,119 г/ см3. Сувсиз Na2S2O3 ок, порошок, очиқ ҳавода фақат бир неча кун барқарор. Нам ҳавода тез оксидланади. Спиртда эримайди. 100 г сувда 20° да 70,2 г эрийди. Сувдаги эритмаси ҳаводан кислород ютади . Олтингугуртни натрий сульфатнинг иссиқ эритмасида эритиб: Na2SO3+S=Na2S2O3; натрий гидросульфидни натрий би-сульфитга таъсир эттириб: 2NaHS + 4NaHSO3 = 3Na2S2O3+ ЗН2О ва б. усулларда олинади. Фотографияда, тўқимачиликда, кўнчиликда, тиббиё-тда, шунингдек, аналитик кимёда реактив сифатида ишлатилади.

Натрий фосфатлар — мета-, орто – ва пирофосфат кислоталарнинг натрий тузлари. Ортофосфат кислота уч хил фосфат ҳосил қилади, Мас, мононатрий фосфат (NaH2PO4), динатрий фосфат (Na2HPO4); тринатрий фосфат (Na3PO4). Агар NaH2PO4 қиздирилса, ўзидан сув чиқариб натри й гидропирофосфат (Na2H2P2O7) га, янада кучлироқ қиздирилса, полимер модда — натрий гексаметафосфат (NaPO3)6 га айланади. Агар Na2HPO4 қиздирилса, натрий пирофосфат (Na4P2O7) ҳосил бўлади. Натрий сувни юмшатишда, рудаларни бойитишда, тўқимачилик, кўн, озиқ-овқат саноатларида, фотографияда, электролизда ва б. сохаларда қўлланади.

Loading...