НАТРОЛИТ

НАТРОЛИТ (натрий ва юн. lithos – тош) — цеолитлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Na2 Al2 Si2 О82Н2О, баъзан Na ўрнида К ва Са бўлиши мумкин. Кристаллокимёвий структураси типи бўйича каркасли алю-мосиликатларга киради. Ромбик ва тет-рагонал сингонияларда кристалланади. Кристаллари, асосан, ингичка игнасимон, шунингдек, радиал-нурсимон, толасимон. Донали зич уюмлардан иборат. Одатда рангсиз, кулранг ёки сар-ғимтир, қизғиш. Шишасимон ялтироқ ёки садафсимон. Қаттиқлиги минера-логик шкала бўйича 5—5,5; зичлиги 2,2 – 2,5 г/см3.

Сув, NH3, CO2, H2S ва б. моддаларни ўзига сингдира олади. Саноатда пер-мутитлар (сунъий алюмосиликатлар) тайёрлашда ишлатилади. Натролит қайноқ сувли эритмаларнинг вулкан жинсларидаги бўшлиқ ва ёриқларда цеолит, кальцит, кварц, хлорит билан бирга чўкишидан ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Қура-ма тоғларида (айниқса, Оқтепа, Калмоққир, Қўрғошинкон ва б.), шунингдек, Белтовда (Қизилқум) маълум.

Loading...