НАТУРАЛИЗМ

НАТУРАЛИЗМ (франц. naturalizme, лот. naturalis — табиий) — 19-а. нинг охирги чорагида Европа ва АҚШ адабиёти ва санъатида юзага келган оқим ва ижодий метод; реал борлиқни объектив, аниқ ва ҳиссиз акс эттиришга интилган. Натурализм табиий фанларда эришилган муҳим муваффақиятлар таъсирида юзага келган. Асосий тасвир объекти — инсон, унинг табиий ва физиологик ҳаёт тарзи; табиат ва атроф муҳитни унинг маиший ва моддий муҳити деб билган. Бу эса, ўз навбатида, бадиий имкониятлари чекланган бадиий мада-ният тараққиётини таъминлади: Францияда Э. Мане, Э. Дега, А. Тулузлотрек; Бельгияда К. Менье, П. Полюс; Германияда М. Либерман, X. Бартельс, К. Кольвиц; Италияда веризм вакили В. Вела ва б. Тасвирий санъатда Натурализм борлиқни ғоявий мазмунсиз, бадиий умумлашма ва танлашлардан ҳоли, ташки жи-ҳатдан айнан ҳаётий акс эттиради. Лўнда, юзаки тасвирлаш, иккинчи даражали ба-тафеиллик, оддий кўчириш 1820—30 й. лардаёқ намоён бўдди (айниқса, француз рассомлари П. Делорош, О. Берне ва б.), академик тасвирлаш билан осонгина қўшилиб салон санъатининг кўплаб турларини юзага келтирди. 19-а. ўрталаридан Натурализм тарихий, диний ва мажозий жанрлардаги анъанавий кўтаринкилик ту-шунчалари қасддан «пасайтириб» маиший далилларда изоқланган жўнгина ҳаётга келтирилиши ўзига хос воқеа бўлди.

Адабиётда Натурализм инсон характерини илмий (экспериментал) ўрганишни мақсад қилиб қўйди. Адабий-бадиий асарга «инсоний ҳужжат» деб қаралди. Натурализм дастлаб Францияда пайдо бўлди. Француз адиби Эмиль Золя ўзининг «Экспериментал роман» (1880), «Натуралист романчилар», «Театрда натурализм», «Драматургларимиз» (1881) асарларида Натурализмни ижодий метод сифатида асослаб берди, Э. Золя атрофида натуралисток мактаб вужудга келди (Г. Мопассан, П. Алексис, А. Доде ва б.). Ж. Шанфлёри, Л. Э. Дюранчи, Г. Флобер, ака-ука Э. ва Ж. Гонкурлар, П. Амп (Франция), А. Хольд (Германия) ва б. ҳам Натурализм назариясини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар.

Натуралистларнинг айрим тасвир принципларига, инсонни ахлоқий жиҳатдан яланғоч ҳолатда кўрсатишларига, тасвир объектини танлашга эҳтиёж йўқлиги хусусидаги қарашларига танқидий муносабатлар билдирилган. Айни чоғда, ушбу оқимнинг дунё ада-бийназарий тафаккури тарихидаги мавжуд воқелик экани тан олинган; мавзу доирасининг кенглиги, янгича тасвир усуллари, шахс ва оломон муносабатларини ўрганганлари ижобий ҳодиса сифатида баҳоланган.

Француз адабий муҳитида пайдо бўлган Натурализм таъсири, маълум вақт ўтгач, бошқа мамлакатларда ҳам сезилган. Жумладан, Натурализмнинг Германияда А. Хольц, Г. Гауптман, Англияда Ж. Мур, ЖТиссинг, АҚШда С. Крейн, Ф. Нор-рис, Х. Гарленд каби намояндалари бор эди. Гарчанд Россия адабий мухитида «натурализм» атамаси бевосита қўллан-маган бўлса ҳам, бу оқим таъсири Д. Е. Маминсибиряк, П. Д. Боборикин ижодида сезилади. Натурализмга хос айрим унсурлар бошқа ижодий методлар асосида ёзилган турли бадиий асарларда ҳам учраши мумкин.