НАВ НАЗОРАТИ

НАВ НАЗОРАТИ — навнинг хақиқийлигини белгилаш хамда уруғлик экинларининг нав тозалигини аниқлаш. Уруғлик экинларини апробация қилиш ва апробациянинг тўғрилигини экилган уруғлик тўпларидан олинган намуналарни грунт нав таҳлили усулида текшириш йўли билан амалга оширилади. Нав назоратида уруғлик фонди ҳужжатлари рўйхатга олинади ва расмийлаштирилади, уруғчиликдаги уруғлик экинлар нав софлигини сақлашга қаратилган барча қоидаларга риоя қилинади. Экилган уруғлик фонди грунт нав таҳлили 1926 й. дан, республика уруғлик пахта ст-яларида эса 1935 й. дан ўтказилади. Навнинг хақиқийлигини белгилашда ўсимликларнинг морфологик белгилари навнинг расмий белгилари билан солиштирилади. Навнинг софлигини аниклаш бўйича ўтказиладиган апробация ва грунт тахлиллари ҳар бир экин ёки бир гуруҳ экинлар бўйича махсус услубиятлар асосида амалга оширилади.

Расмийлаштирилган элита уруғларининг нав софлиги элитауруғчилик хўжаликларида ўтказиладиган элита синови тажрибаларида биринчи репродукция бўйича қўшимча равишда назорат қилинади. Селекция муассасаларининг давлат нав синовига топширишга мўлжалланган янги навлари нав софлиги Республика «Ўздавуруғназорат» маркази уруғчилик ва уруғшунослик ст-ясида аникланади.

Патент билан ҳимоя қилинадиган навларнинг нав софлигини таъминлаш оригинаторлар зиммасида, уларнинг Нав назоратини Ўзбекистан Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси амалга оширади.

Loading...