НАВАРРА

НАВАРРА — ўрта асрларда Пиренеи я. о. да пойтахти Памплона бўлган қироллик (905—1512). Илк тарихи кам ўрганилган. 9-а. ўрталарида Наварра графлиги араблар ва франклар ўртасидаги кураш натижасида мустақилликка эришган. Наварранинг 1-қироли Санчо Гарсия (905 — 925 й. лар ҳукмронлик қилган) бўлган. Санчо III Буюк даврида (1000—1035) Наварра ўз ҳудудига Леон, Кастилия, Арагон, шунингдек, Испания ва Франциядаги басклар ерларини қўшиб олган. Санчо III нинг ворислари даврида Наварра ўзининг аввалги ҳудудининг деярли ҳаммасидан ажралган. 1076—1134 й. ларда Н. Арагонга тобе бўлган. 1234—84 ва 1328—1512 йларда Наварра даги қироллик тахтини француз графлари, 1285—1328 й. ларда француз қироллари эгаллашган. Наварра иқгисодий қолоқ давлат ҳисобланган. 1512 й. Н. ни Фердинанд Арагонский босиб олган, натижада Н. Испанияга қўшиб юборилган. Қуйи Наварра эса 1589 й. гача расман мустақил қироллик бўлган, шундан сўнг (Н. қироли Генрих Наваррский Франция тахтига Генрих IV номи билан чиққач) Франция таркибига қўшилган.

Loading...