НАВБАҲОР

НАВБАҲОРФарғона вилояти Фурқат туманидаги қишлоқ. Туман маркази. Т. й. станцияси — Яйпан. Н. дан Фарғонагача 105 км. Аҳолиси 3,1 минг кишидан зиёд (2003). Сўх сойидан сув олади. Навбаҳорда туман ташкилот ва идоралари, «Ишонч» ип-йигирув корхонаси, 2 умумий таълим мактаби, ихтисослаштирилган лицей, маданият уйи, марказий стадион, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Навбаҳор оркали Тошкент—Андижон т. й. ва Хўжанд—Қўқон автомагистрали ўтган.

Loading...