НАВБАҲОР

НАВБАҲОР — оташпарастларнинг қад. бутхонаси. Балхнинг жан. тарафида шаҳар ёнида жойлашган. Ибн алФақиҳнинг ёзишича, Навбаҳорда оташпарастларнинг жуда катта маъбудаси бўлган ва унга сиғиниш учун теварак-атрофдан жуда кўп киши келиб турган. Навбаҳор кўп марта бузилиб, яна тикланиб турган. У биринчи марта Араб халифалиги даврида вайрон қилинган.

Prev Article

НАВ СИНАШ

Next Article

НАВБАҲОР