НАВЧА

НАВЧА, думров — ўтмишда бойларга ёлланиб ишлайдиган ўспирин йигитлар. 19-а. охири —20-а. бошларида Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида кенг тарқалган. Навча деҳқончилик билан боғлиқ ҳар хил ишларни: ер ҳайдаш, экин экиш, экинни ўриб-йиғиб олиш, янчиш, ариқзовурларни қазиш, гўнг чиқариш ва б. ни бажарган. Навчани бой хўжаликлар кўпинча чоракорларга ёрдамчи қилиб олганлар. Навча 9 ойга, яъни баҳорда қўш чиқариш вақти (март — апр.)дан то кузгача, ерни шудгор қилгунга (окт — нояб.) қадар бўлган даврга ёлланган. Навча оладиган ҳақини хўжа-йин билан олдиндан келишиб олган. Иш ҳақи қ. х. дан олинадиган маҳсулот б-н тўланган. Навча донли экинлардан (арпа, буғдой, жўхори ва б.) тахм. 1/5 — 1/6 ҳиссадан 7,2 қиссагача ҳақ олган. Агар Навча чоракорга ёрдамчи бўлиб ишласа, унинг иш ҳақи олинадиган ҳосилнинг 1/20—1/25 ҳиссасигача тўғри келган. Меҳнат ҳақидан ташқари хўжайин Навчани овқат ҳамда кийим-бош билан таъминлаши керак бўлган.

Loading...