НАВИГАЦИЯ

НАВИГАЦИЯ (лот. navigo — кемада сузаман) — 1) кемаларда сузиш, учиш аппаратларида учиш; кемаларни (денгиз Н. си), учиш аппаратлари — самолёт, вертолёт ва б. ни (ҳаво Н. си), космик аппаратлар — космик кемаларни (космик Навигация) бошқаришнинг назарий асослари ва амалий усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган фан. Асосий вазифалари: энг хавфсиз ва қулай йўлни (курени) танлаш; Н. асбоблари ёрдамида харакат йўналиши ва ўтган йўлни аниқлаш; аппаратларни бошқариш учун энг қулай харитафафик проекцияларни ўрганиш ва танлаш; Н. ма-салаларини аналитик ва график усулларда ечиш; аппаратнинг танланган йўлдан оғишига сабаб бўладиган ташқи омилларни ҳисобга олиш; сунъий йўлдошлар ва Ердаги нишонлар ёрдамида аппарат ўрнини аниклаш ҳамда бу маълумотларнинг аниклигини текшириш. Навигациянинг вазифалари геодезия, харитаграфия, гидрография, океанология ва метеорология усулларидан фойдаланиб ҳал этилади.

Денгиз Навигацияси кадимдан маълум. Кемаларни бошқаришнинг оддий усуллари қад. Шарқ халқларига маълум бўлган. Кема курсини магнит мили ёрдамида аниқлаш усули топилгач (11-а.), тенг бурчакли тўфи цилиндрик проекциялаш усулини қўллаб харита тузилгач (16-а.), механик лаг (кеманинг ўтган йўлини аниқлайдиган асбоб) кашф қилингач (19а.), ҳозирги Навигацияга асос солинди. 19-а. охири —20-а. бошларида физика фанининг тараққий этиши натижасида кемаларни бошқаришнинг электр Н. ва радиотехника асбоблари яратилди. Л. Эйлер, М. В. Ломоносов ва б. олимлар Навигация масалаларини ишлаб чиқишда катта роль ўйнадилар. А. С. Попов радиони ихтиро қилгандан сўнг Навигация тараққиётининг янги босқичи шаклланди. Навигацияда импульсли, импульсфазали ва фазали радионавигация тизимлари ёки секторли радиомаяклардан фойдаланилди. Очиқденгиздаги Навигация учун глобал радионавигация тизимлари ишлаб чиқилди. Бу мақсадда навигация сунъий йўлдошлари тизимидан фойдаланиш анча самарали.

Фаннинг ривожланиши ва техниканинг такомиллашиши натижасида Навигация маълумотларини олиш, ишлаб чиқиш ва бевосита бошқариш тизимига узатиш ишларини автоматлаштиришга имкон туғилди;

2) маҳаллий иклим шартшароитларни ҳисобга олган ҳолда, денгиз, дарё ва б. сув ҳавзаларида кемачиликка имкон берадиган мавсум.

Loading...