НАВОИЙ ЭЛЕКТРКИМЁ ЗАВОДИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

НАВОИЙ «ЭЛЕКТРКИМЁ ЗАВОДИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — Ўзбекистондаги энг йирик кимё к-тларидан бири. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибида. Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари (гербицидлар, инсектоакарицидлар, зооцидлар, ўсишни бошқарувчи моддалар), ацетилен қуруми, активлаштирилган кўмир, оддий суперфосфат, сирка кислотаси, А, В маркали этилацетат, метил-ацетат, суюқ шиша, халқ истеъмол моллари — ош тузи, йодланган ош тузи ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Корхона 1971 й. Навоий кимё комбинати таркибидан Навоий электркимё комбинати дирекцияси сифатида ажралиб чиқди. 1972 й. корхонани кенгайтириш учун Навоий туманида 935 га ер ажратилди ва унинг 1 – навбатини лойиҳалаштириш ишлари бошланди. Дастлаб хлорорганик моддалар и. ч. га мўлжаланган. 1976 й. дан корхона ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашди. 1976—80 й. да унинг биринчи навбати қурилди. 1980 й. да биринчи маҳсулот — которой гербициди ишлаб чиқарилди. К-т 1981 й. дан Навоий «Электрокимё заводи» деб номланди, 1994 й. дан ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти, 1996 й. дан Навоий «Электркимёзаводи» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон-Панама қўшма корхонаси. Таъсисчиси: Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси.

Корхона республикадаги ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимёвий воситаларни тайёрловчи ягона корхонадир. Корхона фаолияти Ўзбекистон Республикаси қ. х. нинг кимёвий воситаларга бўлган эҳтиёжини қондиришга қаратилган. 1996 й. дек. ойида Франциянинг «Спейшим» фирмаси билан ҳамкорликда йиллик қуввати 10 минг т бўлган фозалон и. ч. линияси ишга туширилди, мевали экинлардаги ўсимлик бити, кана, Колорадо кўнғизи ва б. зараркунандаларни йўқотишда қўлланиладиган фозалон инсек-тоакаридцидини и. ч. йўлга қўйидди.

2000—2002 й. давомида четдан олиб келинган хом ашёлардан 30 турдаги ўсимликларни ҳимоя қилувчи кимё воситалари ишлаб чиқарилди.

Корхона кўп йиллардан буён Швейцариянинг «Сингента», «Далстон», Германиянинг «Лурги», Япониянинг «Сумитомо», Хитойнинг Хунан экспорт-импорт корпорацияси, «Делян», Буюк Британиянинг «Дау Агросаинс» фирма ва компаниялари билан ҳамкорлик қилади.

Рихсивой Ёқубов.

Loading...