НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ

НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ (Навоий КМК) – «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни таркибидаги йирик саноат корхонаси. 1958 й. да ташкил топган. К-тда уран, олтин, кумуш, қурилиш материаллари, мармар маҳсулотлари, фосфоритлар қазиб олинади. Бундан ташқари, сульфат кислота, заргарлик, трикотаж ва тўқимачилик буюмлари, машинасозлик ва маиший техника ишлаб чиқарилади. Қидирув-разведка ишлари, маъданни қазиб олиш ва уни қайта ишлашдан бошлаб то уран оксиди ва чала оксиди, соф (999,9) олтин олишгача бўлган тугалланган жараённи амалга оширувчи саноат корхонаси ҳисобланади.

К-т таркибида республиканинг 5 та вилоятида жойлашган 5 та кон бошқармаси ва улар негизида қурилган Навоий, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод,Мурунтов конидан олтин рудалари қазиб олиш. ш. лари, Зафаробод, Красногорск шаҳарчалари ҳамда бошқа саноат, маданий-маиший объектлар бор.

Шимолий кон бошқармаси (Учқудуқ ш.) 1958 й. да барпо этилган. Учқудуқ кони негизида уран маъданини очиқ ва ер ости усулида, ер остида танлаб эритмага ўтказиш усулида қазиб олиш ва қайта ишлаш; «Кўкпатас» конининг таркибида олтин бўлган маъданларини қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонанинг асосий фаолият йўналишини ташкил этади; Марказий кон бошқармаси (Зарафшон ш.) — Мурунтов ноёб олтин конини ўзлаштириш учун 1964 й. да барпо этилган. 1967 й. нинг март ойидан бошлаб очиқ усулда кон ишларини олиб боради; Жанубий кон бошкармаси (Нуробод ш.) — Собирсой уран конини ўзлаштириш мақсадида 1964 й. нинг янв. ойида ташкил этилган (уран қазиб олиш; Зармитон ва Маржонбулоқ конларидаги таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш; мармар қазиб олиш ва ундан силлиқланган, пардозлаш тахтачаларини и. ч. ; турли диаметрга эга бўлган поливинилхлорид ва полиэтилен қувурларни ва бошкалар и. ч.). 5-кон бошқармаси (Зафаробод ш.) — Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган. 1971 й. нинг фев. ида Букиной уран конлари гуруҳини саноат усулида ўзлаштириш учун Ленинобод кон-кимё комбинатининг бўлинмаси сифатида ташкил этилган. 1993 й. да Навоий КМК таркибига унинг таркибий бўлинмаси хуқуқи билан кирган (ер остида танлаб эритмага ўтказиш усулида уран қазиб олинади); 2-кон бошкармаси (Красногорск шаҳарчаси) — Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳудудида жойлашган. 1954 й. да Човли уран конини ўзлаштириш учун кон қазиш корхонаси сифатида ташкил этилган. 1995 й. дан эса Навоий КМК таркибида (пардозловчи габбро тошини саноат усулида қазиб олиш; фосфорит хом ашёсини қайта ишлаш); «Навоий машинасозлик заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси — 1963 й. нинг окт. да к-т бўлинмаларининг иш фаолиятини таъминлаш учун таъмирлаш базаси сифатида ташкил этилган; Заргарлик заводи (Зарафшон ш.) — 1992 й. да ЎзбекистонАмерика қўшма корхонаси сифатида ташкил қилинган. 1996 й. дан к-т бўлинмаси (заргарлик буюмларини ясаш); «Агама» давлат трикотаж фирмаси — 1990 й. да халқ истеъмоли молларини и. ч. ва сотиш бўйича қўшма корхона сифатида ташкил этилган. 1997 й. дан бошлаб устки трикотаж буюмлари и. ч. га ихтисослашган, Навоий КМКнинг шўъба корхонаси; Зарафшон қурилиш бошкармаси — 1967 й. да ташкил топган. 7 қурилишмонтаж бошқармаси, темир-бетон буюмлари з-ди, механизациялаштирилган ишлар бошқармаси, и. ч.технологик-бутлаш бошқармаларини ўз ичига олади, саноат ва фуқаролик қурилишини амалга оширади, автомобиль ва т. й. лари қурилишини олиб боради; Кизилқум фосфорит мажмуаси — маъдан казиб олиш ва фосфорит унини и. ч. бўйича корхонанинг 1навбати 1998 й. да ишга туширилди. 2001 й. нинг авг. ойидан куйдирилган фосфорит концентратини ишлаб чиқаради ва уни Самарқанд кимё з-ди ҳамда Олмалиқ «Аммофос» акциядорлик жамиятига етказиб беради.

Ўзбекистон мустакилликка эришганидан сўнг мамлакатда олтин ва уран қазиб олиш саноатининг ривожланишида янги тарихий босқич бошланди. Бу давр мобайнида Навоий КМКда Учқудукда олтин ажратиб олиш мажмуаси, 3гидрометаллургия з-ди ва Кўкпатас ҳамда Давғизтовда олтин конларининг қурилиши ниҳоясига етказилди ва улар ишга туширилди, «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонаси барпо қилинди, эмульсияли портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи з-д қурилди.

Комбинатда ишлаб чиқарилган олтин ёмбилар. Таркибида олтин мавжуд бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Навоий КМК кўп йиллар мобайнида юқори техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан барқарор ишлаб келмоқда. Мамлакат мустақиллиги йилларида олтин и. ч. 1,5 баравар кўпайди. Ишлаб турган корхоналарни техник қайта жиҳозлаш, янги навбатларни қуриш, шунингдек, олтин и. ч. самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берувчи энг янги илмий-техник тадқиқотлар жорий этилди.

К-т Ўзбекистондаги йирик илмий марказлар ва муассасалар, ўқув юртлари, жаҳондаги кончилик ва рангли металлургия саноатидаги энг йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Машҳур фирмалар билан узок муддатли мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Навоий КМК «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (2000). К-т директори Навоий Кон-Металлургия Комбинати Кучерский ва экскаватор машинисти А. И. Панинга Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилган, кўпгина ходимлар меҳнатдаги ютуқлари учун Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари билан мукофотланган.

Ад.: Кучерский Навоий Кон-Металлургия Комбинати, Флагман индустрии независимого Узбекистана, Т., 1997; Кучерский Навоий Кон-Металлургия Комбинатии др., Навоийский горно-металлургический комбинат: история создания и развития, Т., 2002.

Николай Кучерский.