НАВОИЙ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ

НАВОИЙ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ — кон-металлургия соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган давлат олий ўқув юрти. Навоий ш. да жойлашган. Ин-т 1995 й. да «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концерни кошида ташкил этилган. Ин-т таркибида кончилик, кимё-металлургия, энергомеханика, Зарафшон умумтехника (Зарафшон ш. да) ва Олмалик, конметаллургия (Олмалиқ ш. да) ф-тлари ва 21 кафедра мавжуд бўлиб, 10 таълим йўналиши бўйича бакалаврлар (2 касбий таълим; менежмент; электроэнергетика; металлургия; машинасозлик технологияси, машинасозлик и. ч. жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш; кимёвий технология; кончилик иши; автоматлаштириш ва бошқарув; кон электромеханикаси) ва 5 мутахассислик бўйича магистрлар (рангли ва нодир металлар металлургияси; фойдали қазилмаларни ер ости усулида қазиб олиш; фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш; фойдали казилмаларни бойитиш; касб-ҳунар фанларини ўқитиш методикаси) тайёрланади. Ин-т қошида интернат лицейи фаолият кўрсатади. 2002/2003 ўқув йили интда 2,5 мингга яқин талаба ўқиди; 7 фан д-ри ва проф., 44 фан номзоди ва доцент ишлади. Ин-т олимлари хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари б-н ўқув жараёнини такомиллаштириш ва и. т. ишларини ҳамкорликда олиб бориш бўйича алоқалар ўрнатган.

Loading...