НАВОИЙ МАҚБАРАСИ

НАВОИЙ МАҚБАРАСИҲирот (Афғонистон)даги меъморий ёдгорлик. Шаҳар ташқарисидаги Мусалло марказида, Инжил ариғининг жан. қирғоғи яқинида жойлашган гумбазли оддий бино. Гавҳаршодбегим мақбарасига қиёслаб ҳиротлик савдогар ҳожи Ғуломҳайдар Мухтарзода қурдирган (1947). Тарҳининг ташқариси 10×10 м, ичкариси 6×6 м. Девор қалинлиги 1 м. Анъанавий майда чорси ғишт (18x18x5 см) ганчхок лойида терилган. Ички безагида ганчкори нақш ва ироқисимон безак қўлланган. Тарзлари равоқли, тобадонли, жан. равоқ — очиқ эшик вазифасини ўтайди. Гумбаз ости гардишининг 4 томонида дарча бор. Мақбара безаксиз, хона ўртасида кичик даҳма қора мармар (182×41—35,6×4 см) билан қопланган, унда настаълиқ хатида «Ҳазрат Амир Кабир Низомиддин Алишер Навоий Ҳиравий. Таваллуди 844, вафоти 906 ҳижрий, Донишпарвар вазир» деган сўзлар битилган. Мазкур қабртош Кобулдан келтириб ўрнатилган (1967). Навоий мақбарасини ва унинг атрофидаги масжид, мақбараларни қайта қуриш ўзбек меъморлари томонидан лойиҳалаштирилмоқда.