НАВОИЙ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

НАВОИЙ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ — педагог кадрлар тайёрлайдиган давлат олий ўқув юрти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан 1992 й. 15 мартда Тошкент пед. ин-тининг Навоий филиали (1983 й. асос солинган) негизида Навоий ш. да ташкил этилган. Ин-тда 7 ф-т (физикамат., бошланғич таълим методикаси ва мусиқа, табиатшунослик, жисмоний тарбия, ўзбек филол. си, тарих, хорижий тиллар), 25 кафедра, 10 дан ортиқ ўқув ва илмий лаб. бор. Кутубхонасида 100 мингдан ортиқ асар сақланади (2003). Ин-т қошида ихтисослашган академик лицей мавжуд. Ин-тда 16 таълим йўналиши (бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, мат.-информатика, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, қозоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили ва адабиёти, геогр. ва иқтисодий билим асослари, биол., кимё ва экология, физика-астрономия, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари, мактабгача таълим ва болалар спорти, мусиқий таълим, тасвирий санъат ва мухандислик графикаси) бўйича бакалаврлар, информатика, ўзбек тили, тарих мутахассисликлари бўйича магистрлар, ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича аспирантурада илмий педагогик кадрлар тайёрланади. 2002/2003 ўқув йили ин-тда 5200 талаба таълим олди; 355 ўқитувчи, жумладан, 18 фан д-ри ва проф., 60 фан номзоди ва доцент ишлади. Ин-т фаолияти Р. Раҳмонов, У. Т. Турниёзов, Т. Г. Гулбоев, П. Мусаев, Г. Т. Темиров, О. Файзиев, М. Олтинов, Б. Ф. Избосаров, К. С. Холиқов, Ш. Ж. Муҳаммадиев, А. Зайниддинова, Р. А. Рўзиев, М. Фармонова каби проф.ўқитувчилар номи билан боғлиқ. 2003 й. гача ин-тда 9,5 мингга яқин мутахассис тайёрланди. 1985 й. дан «Лайли» ашула ва раке ансамбли фаолият кўрсатиб келмоқда.

Loading...