НАВОИЙ-УЧҚУДУҚ АВТОМАГИСТРАЛИ

НАВОИЙ-УЧҚУДУҚ АВТОМАГИСТРАЛИЎзбекистон Республикасидаги халқаро аҳамиятли йўл. 1968— 75 й. да қурилган. Зарафшон воҳасида қишлоқ хўжалиги (асосан, чорвачилик, қоракўлчилик) ва саноатни ривожлантириш — узоқ яйловларга ем-хашак ташиш, қазилма бойликларга бой бўлган конлардан қазиб олинаётган хом ашёни Навоий кон-металлургия комбинатига қайта ишлаш учун тўхтовсиз ташиб келтириш ва б. мақсадларда бунёд этилган. Йўл Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудидан ўтган бўлиб, Учқудуқ ва Зарафшон шаҳарларини Навоий, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва б. шаҳарлар билан узвий боғлайди.

Европа—Осиё трансконтинентал автомагистрали қурилиши билан истиқболда йўлнинг Учқудуқдан Қозоғистон чегарасидаги Кўкаёзгача бўлган 190 км узунликдаги қисми таъмирланиб, қайта қурилади ва Кўкаёздан Қизилўрда ш. гача бўлган автомобиль йўли қурилиши тугаллангач, йўл Қизилўрда ш. да ЧимкентСамара автомагистралига кўшилади.

Йўлнинг умумий уз. 291 км. Шундан 111 км асфальбетон, 180 км қора қопламали. Йўлдаги транспорт ҳаракатининг қатнов жадаллиги Навоийда суткасига 6530, Зарафшонда 2627, Учқудуқда 485 автомобилга тенг (2003).

Тоҳиржон Мирзаев.