НАВРОЦКИЙ Евгений Львович

НАВРОЦКИЙ Евгений Львович (1886, Киев —1921.1.2, Тошкент) — селекционер олим, Ўзбекистонда ўрта толали ғўзанинг дастлабки селекция навларини яратган. Андижон тажриба даласи селекционери (1912—20). Руссель ва Триумф америка ғўза навларидан кўп марта танлаш усули билан Навроцкий [(0100), 1913] ва Навроцкий зафари (Триумф Навроцкого, 0251), 1915] навларини чиқарди. Навроцкий яратган ғўза навлари пахтачиликнинг ривожланишида катта роль ўйнади ва 20-а. нинг 20-й. ларидан Ўрта Осиё ва Қозоғистонда экилган асосий навлар бўлди.

Навроцкийнинг асосий илмий ишлари ғўза навларини яратиш ва синаш масалаларига бағишланган.

Loading...