НАВРЎЗ

«НАВРЎЗ» — ресторан мажмуи. Ўзбекистон миллий боғи ҳудудида жойлашган замонавий меъморий иншоот. 1991 й. да ишга тушган. Лойиҳасини Ўзбекистон савдо биноларини лойиҳалаш ин-ти (Узгипроторг) тайёрлаган (меъморлар: Р. Ёқубов, В. Островерхое, Н. Баторин). «Наврўз» 2 қаватли, 1-қаватида «Бахт уйи», «Қишки боғ» деб аталган маданий ҳордиқ чиқариш маскани, қаҳвахона (40 ўринли), бар (100 ўринли) ва турли хизмат кўрсатиш хоналари мавжуд. 2-қаватда 3 та зал ёнма-ён жойлашган. Заруратга қараб заллар уртасидаги кўчма деворли тўсиклар олиниб катта зал (1000 ўринли) ҳосил килиш мумкин. «Усто» бирлашмаси усталари Маҳмуд Қосимов, Маҳмуд Абдураҳмонов, Равшан Ниёзовлар миллий услубда ганч ўймакорлигида дид билан безаган махсус (олий мартабали меҳмонлар учун) «Зиёфатхона» ҳам мавжуд. Меъморий жиҳатдан «Наврўз» куркам замонавий кўринишга эга, анъанавий халқ санъати билан уйғунлашган. Мармар зинапоялар маҳобат билан бино ичкарисига йўллайди. Атрофидаги фавворалар мажмуи, кўкаламзорлаштирилган майдон бинони янада тантанавор кўрсатади.

Loading...