НАВТАКА

НАВТАКА, Навтоқа — қад. Суғд вилояти. Номи эҳтимол суғдчада «янги тоқ», «янги иншоот» ёки «яқинда қурилган»ни билдиради. Навтака Александр (Искандар)нинг Ўрта Осиёга қилган юриши (мил. ав. 329—327 й. лар) даври ҳақидаги ёзма манбаларда учрайди. Навтака даги қалъалардан бирида Доро III нинг қотили Бесс асир олинган. Мил. ав. 328 й. да Александрнинг қўшини Навтакада қишни ўтказган. Айрим олимларнинг фикрича, Н. Қаршидан 10 км шим.-ғарбдаги Ерқўрғон ш. харобаси ўрнида бўлган. Бироқ Навтаканинг ҳоз. Қашқадарё вилоятининг шарқий қисмида жойлашган дейишга кўпроқ асослар бор.

Ад:. Ртвеладзе Э., Великий шелковый путь, Т., 1999.