НАХШАБИЙ Абу Туроб (? – 850, Қарши) — тасаввуф шайхларидан бири. Пири муршид даражасига эришган. У тасаввуфнинг муҳим шартларидан бири бўлган нафс ва кибрни жиловлашнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини кўрсатган. Алишер Навоий ўзининг «Лисон уттайр» достонида Нахшабий номини эҳтиром билан тилга олган.