НАЙ

НАЙ — пуфлаб чалинадиган мусиқа асбоби. Шарқ мамлакатлари, хусусан Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Най бўйламасига ва ёнламасига ушлаб чалинади; ёнламасига ушлаб чалинадиган Найлар тури етакчи хисобланади. Найнинг энг кад. тури чупон Най дир. Тайёрланиш материалига кура турлича номланади: г-ров Най, ёғоч Н., мис Н. ва ҳ. к. Мазкур найларнинг диаметри 20—30 мм ва уз. 450—520 мм бўлади. Най каналининг бир учи (юқориси) тиқин билан беркитилади. Ана шу юқорисига яқин ён томонида пуфланадиган тешиги ҳамда унинг пастроғида 6 та чалгич бармоқ тешиклари бўлади. Бу тешиклар бармоклар б-н тўла ёки ярим бер-китиш ва пуфлаш кучини ўзгартириш натижасида 2,5 октава диапазонидаги товушқатор ҳосил қилиш мумкин. Бармоқ билан беркитиладиган тешикларнинг қарама-қарши томонида товушлар мувозанатини саклашга ёрдам берадиган 2 ёки 3 та тешик ҳам бўлади. Анъанавий ўзбек ва тожик чолғу ансамбллари таркибида Най етакчи созлардандир. Куй бошланадиган пардага боғлиқ ҳолда Найга мослаб бошқа асбоблар созланган. Шунинг учун найдаги бармоқчалғич тешикчалар берки-тилиш сонига қараб миллий созандалар орасида «беш қўл», «тўрт қўл», «уч қўл» деб номланувчи созлаш турлари қўлланган. Ҳозирда Най асбобининг ўрни якканавоз ва жўрнавоз соз сифатида янада кенгайди, ундан халқ чолғу ансамбллари ва оркестрларида фойдаланишнинг янгича усуллари юзага келди.

Loading...