НАЙМАНСОЙ — Фарғона вилоятидаги сой. Сўх сойининг Сариқўрғон гидротугунидан бошланади. Дастлаб шим.-ғарбий йўналишида 12—15 км масофада адирларни кесиб ўтади. 40 км дан сўнг тармоқларга бўлиниб кетади Унинг Ўртақўрғон, Каламуш, Қумбости, Бекобод, Тўрасой, Шайхназар каби ўнлаб тармоғи бор. Сойда куз ва қишда сув кам бўлади, баҳор ва ёз пайтларида бу сойга кўп сув ташланади. Наймансой Ўзбекистон ва Данғара туманларидаги хўжаликлар ерини сув билан таъминлайди.