НАЙПАЧОҚ

НАЙПАЧОҚ — ёғочдан ясалган пуфлаб чалинадиган созларда товуш ҳосил қилувчи юпқа пластинка. Илгари қамишдан тайёрланганлиги учун қамиш тил деб аталган. Ҳозир бошқа материаллардан ҳам тайёрланади. Якка (кларнет, саксофон каби созларда) ва жуфт (сурнай, гобой, фагот каби созларда) турлари бор.

Loading...