НАЙЗА

НАЙЗА — 1) санчиш ёки ирғитиш учун мўлжалланган ов ва жанг қуроли. Палеолит даврида пайдо бўлган. Илк Найза 1,5 дан 5 м гача узунликдаги ёгочдан учи ўткир қилиб ясалган. Дастлаб Найза учига ўткир тош, кейинчалик суяк санчқи маҳкамланган. Жез даврида Найза санчқиси металлдан ясалган. Қўлланилишига қараб Найзанинг узунлиги турлича бўлган: ирғитиладиган Найзалар калта, пиёда аскарлар Н. си ўртача, отлиқ аскарлар Н. си узун бўлган. 19-а. да милтиқ учига санчқисимон (учлик) ва пичоқсимон (тактик) Найзалар ўрнатилган. Найза жахрн халқларининг деярли ҳаммасида кенг тарқалган;

2) енгил атлетикада қўлланиладиган асбоб.

Loading...