НАЙЗАБАРГ

НАЙЗАБАРГ (Sagittaria) — булдуруқўтдошларга мансуб кўп йиллик илдизпояли ўтлар туркуми. Ўзбекистонда уч япроқли Найзабарг (S.trifolia) ўсади. Барглари илдиз бўғзидан 60—100 см гача ўсади, найзасимон, учи ўткир, банди узун. Гуллари оқ, поянинг учида оддий ёки шохланган шода ҳолида, асосан 3 ҳалқа бўлиб жойлашган. Июнь-сен. гача гуллаб мевалайди. Меваси ёнғоқча. Илдизпоясидан найзабарг, туганакли новдалар ўсади. Туганаги ва уруғидан кўпаяди. Бир тупи 10 мингтагача уруғ тугади. Уруғлари шамол ва сув орқали тарқалади. 18—26° ҳароратда униб чиқади. Ўрта Осиёда тарқалган. Шолипояларга катта зарар етказади. Асосан, суғориш ва ташландиқ ариқ ва каналлар бўйларида ўсади.

Кураш чорал ари: уруғликни тозалаш, экинни сийракроқ экиш; гербицидлар пуркаш.

Loading...