НАЗАЛИЗАЦИЯ

НАЗАЛИЗАЦИЯ — (франц. nasalisation лот. nasus — бурун), бурунланиш — нутқ товушлари (асосан унлилар)нинг юмшоқ танглай пасайиши ва ўпкадан чиқаётган ҳаво оқимининг айни бир пайтда ҳам оғиз, ҳам бурундан чиқишидан иборат артикуляцияси. Оғиз ва бурун резонаторларининг айни бир пайтда қўзғалиши натижасида товуш алоҳида тембрга эга бўлади. Назализация фонемаларнинг фарқланувчи белгиси бўла олиши мумкин; фонемалар Назализацияси, бошқача айтганда, бурунланган фонемалар кўпроқ француз, поляк, португал, ҳинд тилларида учрайди. Mac, a — a, e — а ва б.

Loading...