НАЗАРОВ

НАЗАРОВ Бахтиёр (1945.17.9, Тошкент) — адабиётшунос олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), филол. фанлари д-ри (1984), проф. (1994). ТошДУни тугатган (1966). Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт интида илмий ходим, илмий котиб (1969 — 72; 1979-83), директор (1986—90), бўлим мудири (1996 й. дан). Ўзбекистон ФА Бош илмий котиби ўринбосари (1973 — 79), вице-президент вазифасини бажарувчи (1999 — 2000). Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси (1990 — 92), Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (1992— 94), айни вақтда «Ўзбек тили ва адабиёти» жур. нинг бош муҳаррири (1986-94).

Назаровнинг илмий ишлари 20-а. ўзбек адабиёти тараққиёти, хусусан, танқидчилик ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва адабий алоқа масалаларига бағишланган. Тадқиқотларида Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов маҳорати ўрганилган. Ойбекнинг 20 жилдли Мукаммал асарлар тўпламини нашрга тайёрлашда катнашган. Миллий истиклол ғояси билан суғорилган, янги типдаги дарсликлар (ўрта мактабнинг 9, 11синфлари учун «Ўзбек адабиёти», олий мактаб учун «XX аср ўзбек адабиёти тарихи»)нинг муаллифларидан бири.

Ас: Бу сеҳрли дунё, Т., 1980; Ҳаётийлик — безавол мезон, Т., 1985.

Prev Article

НАЗАРМАТ

Next Article

НАЗАРОВ