НАЗИРА (араб.) — Шарқ адабиётидаги анъанавий усуллардан бири; ўтган ёки замондош адиб асарига ўхшатма тариқасида ёзилган асар. Н. ни мумтоз шоирлар татаббу деб ҳам юритишган. Навоий ўз «Хамса»сининг Низомий «Панж ганжи»га татаббу деб атайди. Истеъдодли назирагўй адиблар маълум бир асарга ижодий ёндашиб, шу асар мавзуини бойитиш ва ривожлантириш, янги муаммо ва ғоявий мотивларни кутариш, янги образ ва характерлар яратишни мақсад қилган. Ўтмиш шоирларининг яхши асарларига Назира ёзиш ўзбек адабиётида ҳам учрайди. Ҳабибий, Собир Абдулла, Чархий ва б. шоирлар Назиралар битганлар.